Қўлланиш соҳаси

Қурилмани яратишдан мақсад – юқори ҳароратда ва кучли таъсир қилувчи кимёвий омиллар таъсирида зарарсизлантириб бўлмайдиган тиббий асбоблардаги вирусларни инактивлаштириш, тиббий манипуляциялар пайтида пациентларнинг асбоблар орқали В гепатити вируси (HBV), C гепатити вируси (HCV) ва инсон иммун танқислиги вируси (ОИВ)га чалинишининг олдини олишдан иборат.

Тиббий асбоблардаги вирусларни инактивлаштириш учун қурилма тиббий муассасаларда – давлат ва хусусий стационарларида, поликлиникалар ва турли профил ва даражадаги кабинетларда ҳамда косметологик салонлар, сартарошхоналар каби хизматлар соҳасида фойдаланиш учун мўлжалланган.

Тиббий асбоблардаги вирусларни инактивлаштириш учун қурилма Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси томонидан берилган Патент билан ҳимояланган ҳамда Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Давлат фойдали моделлар реестрида 03.04.2009 йилда № FAP 00464 рақами остида рўйхатга олинган.