Ишлаш принципи

«Тиббий асбоблардаги вирусларнинг РНК ва ДНК сини инактивлаштириш учун қурилма»нинг тахминий таъсир қилиш принципи   

Қурилманинг ишлаш принципи фотоактивация методига, бошқача қилиб айтганда, фотодинамик методга асосланган.

 

«Қурилма»да метилен кўк эритмасини фотоактивация қилиш тамойили қўлланади, ушбу эритмага тиббий асбоблар солинади. Метилен кўкнинг РНК ва ДНКга троплигининг юқори даражаси, яъни унинг гуанин ва цитозин нуклеин кислоталари жуфтининг барча молекулалари ўрнини босиши ҳисобидан ДНК ва РНК билан мустаҳкам боғланиш қобилияти метилен кўкнинг асосий хусусияти ҳисобланади. Молекула томонидан барча гуанин ва цитозин нуклеин кислоталаридаги вирусларнинг РНК ва ДНКси йўқотилиши уларни репликация, яъни “излар” ва макроорганизм ҳужайраларида янги РНК ва ДНК молекулалари синтезини олиш қобилиятидан тўлиқ маҳрум қилади.

«Қурилма»да метилен кўк эритмаси тўлқин узунлиги 590 нм (бу метилен кўк ютиш спектрининг тўлқин узунлигига тўғри келади) бўлган монохроматик ёруғлик оқими билан нурлантирилади. Бунинг учун махсус нур чиқарувчи манба ишлаб чиқилган. Метилен кўкнинг фотоактивацияси метилен кўк ютиш тўлқини узунлигининг ва монохроматик ёруғлик оқими узунлигининг мувофиқлик эффекти ҳисобланади.  Фотоактивация чоғида квант энергиясининг метилен кўк молекулалари томонидан ютилиши ва уларнинг атомларида электронлар қўзғалиши юз беради. Натижада молекулаларнинг ўзи худди шу тўлқин узунлигидаги тарқоқ ёруғлик манбаларига айланади (классик тарқалиш). Фотоактивлаштирилган метилен кўк молекулалари таратадиган ёруғлик квантларининг таъсири остида “қурилма”нинг монохроматик нурлатгичига нисбатан “соя”да бўлган молекулалар фотоактивацияси юз беради. Шундай қилиб “қурилма”да барча метилен кўк молекулалари, яъни нурлатгичнинг ёруғлик нурлари йўлида турганлари ҳам, унга нисбатан “соя”да турганлари ҳам фотоактивлаштиришга дучор қилинади.

Метилек кўк фотоактивациясида метилен кўк эритмада кўп миқдорда атомар кислород (О) ёки кислородли радикаллар ҳосил бўлишига кўмкаклашади. Бу унинг иккинчи муҳим самараси ҳисобланади. Кислородли радикаллар мавжуд бўлганида молекулалар редукцияси билан бирга кечадиган жараёнлар, хусусан нуклеин кислоталарининг РНК ва ДНК молекулаларидан ажралиш жараёни кескин кучаяди. Бу молекулалар ўрнида метилен кўк молекуласи мустаҳкам ўрнашиб олади, бу вируслар РНК ва ДНКсини инактивлаштириш асоси ҳисобланади.  Кислородли радикаллар ҳам монохроматик нурлатгич соҳасида, ҳам унга нисбатан “соя”да молекулаларга фаол таъсир кўрсатади.

“Тиббий асбоблардаги вируслар РНК ва ДНКсини инактивлаштириш учун қурилма”нинг ушбу ишлаш принципи атроф-муҳит ҳароратида амалга ошади, бу тиббий асбобларни юқори ҳароратлар (автоклавлаш)  таъсирида ёки кучли таъсирга эга дезинфекциялаш эритмаларида стериллаш заруратидан халос этади.

«Тиббий асбоблардаги вируслар РНК ва ДНКсини инактивлаштириш учун қурилма» стационарлар, поликлиникалар ва тиббий кабинетларда қўллаш учун мўлжалланган, у катта талабга эга бўлади.