Стериллаш жараёнининг афзалликлари

«NEW MEDICAL TECHNOLOGIES» МЧЖда яратилган “Тиббий асбоблардаги вирусларни инактивлаштириш учун қурилма”нинг афзалликлари

  1. Қурилмада тиббий асбоблардаги вирусларни инактивлаштириш жараёни хона ҳароратида амалга оширилади.
  2. Қурилмада қўлланадиган фотоактивлаштириладиган суюқлик ходимлар учун мутлақо хавфсиз, тиббий асбоблар тайёрланган материалга шикастловчи таъсир кўрсатмайди.
  3. Қурилмада вирусларни инактивлаштириш жараёнида тиббий асбобларнинг қимматли хусусиятлари (қаттиқлиги, таранглиги, тиниқлиги) йўқолмайди ва тўлақонли функционаллиги сақланиб қолади.
  1. Қурилмани ишлатиш осон ва самарали.
  2. Қурилмада тиббий асбоблар юзасидаги вирусларни инактивлаштириш ишончли тарзда амалга ошади.

Турли стериллаш усулларининг афзалликлари ва камчиликлари.

Усул Афзалликлари Камчиликлари
Буғда стериллаш Стационарларда кенг тарқалган стериллаш усули.

Атроф-муҳит ва тиббий ходимлар учун хавфсиз.

Қисқа экспозиция.

Токсик эмас. Қиймати паст.

Аэрацияни талаб қилмайди.

Стериллаш сифати ҳаво тушганида, материал намлиги паст бўлганида ва буғнинг сифати ёмон бўлганида бузилиши мумкин.

Юқори ҳароратга ва намликка таъсирчан буюмлар шикастланиши мумкин.

Ҳавода стериллаш Паст коррозия хусусиятлари.

Материалга чуқур кириш.

Атроф-муҳит учун хавфсиз.

Аэрацияни талаб қилмайди.

Узоқ давом этадиган экспозиция.

Ҳарорат режимлари ва стериллаш вақти турли мамлакатларда фарқ қилади.

Термолабил буюмлар шикастланиши мумкин.

Этилен оксиди ёрдамида 100% стериллаш Ўраладиган ва пластик пакетларга кира олади. Тиббий асбобларнинг кўпчилигини стериллаш учун фойдаланишда урф бўлган. У билан ишлаш ва назорат қилиш осон. Аэрация учун талаб қилинади. Стериллаш камерасининг кичик ўлчами.

Этилен оксиди токсик бўлиб, яққол ифодаланган канцероген ҳисобланади, енгил алангаланади.

Этилен оксиди солинган ўрамни ёнғин хавфи мавжуд бўлмаган хонада сақлаш зарур.

Водород пероксидининг буғлари ёрдамида стериллаш Паст ҳароратли режим.

Аэрацияни талаб қилмайди.

Атроф-муҳит ва тиббий ходимлар учун хавфсиз.

Якуний маҳсулотлар токсик эмас.

У билан ишлаш ва назорат қилиш осон.

 

Қозоғ буюмлар, чойшаблар ва эритмаларни стериллаш мумкин эмас. Стериллаш камерасининг ўлчами кичкина.

 

Узун ва тор ички каналларга эга буюмларни стериллаб бўлмайди.

Синтетик ўрами бузилади.

Формальдегид буғлари ёрдамида стериллаш Ёнғин ва портлаш хавфи йўқ.

Тиббий асбобларнинг кўпчилигини стериллаш учун қўллаш мумкин.

Юзаларни формальдегиддан ювиш зарурати.

Токсик ва аллерген хусусиятларга эга.

Узоқ давом этадиган экспозиция.

Стериллашдан кейин формальдегидни йўқ қилиш бўйича узоқ давом этадиган процедура.

 

Қурилма ташкилот стандартига эга бўлиб, ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш қўмитасида рўйхатдан ўтказилган, республиканинг етакчи мутахассислари томонидан қўлланишга тавсия этилган.

“Тиббий асбоблардаги вирусларни инактивлаштириш учун қурилма”ни соғлиқни сақлаш соҳасига жорий этиш тиббий манипуляциялар чоғида  одамларнинг HBV, HCV ва  HIV вирусларига чалиниш ҳолатларини сезиларли даражада камайтиради