Саволларга жавоблар

  1. Савол:Вирусларни инактивлаштириш қурилмасида эритма ва асбобларнинг қизиши юз берадими?

Жавоб: қурилмада инактивлаштириш ишларини бажарганда эритма қизиб кетмайди. Инактивлаштириш ишлари хона ҳароратида амалга оширилади.

  1. Савол:Қурилмада вирусларни инактивлаштириш пайтида фотоактивлаштирилган метилен кўк тиббий асбобларга салбий таъсир кўрсатадими? Тиббий асбоблар тиниқлик, қаттиқлик, таранглик каби  ўз хусусиятларини йўқотадими?

Жавоб: Фотоактивлаштирилган метилен кўк органик моддалар, хусусан РНК ёки ДНК билан реакцияга киришиш хусусиятига эга. Ноорганик моддалар – металл, шиша, пластик, турли қотишмалар ва бошқаларга метилен кўк ҳатто активлаштирилган ҳолатда ҳам ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, бу бизнинг тадқиқотларимизда исботланган.

  1. Савол:Қурилмада вирусларни инактивлаштириш стериллашдан нимаси билан фарқ қилади?

Жавоб:  Қурилмада инактивлаштириш амалга оширилганида метилен кўкнинг фотоактивлаштирилган молекулалари гуанин ва цитозин нуклеин кислоталари жуфтлиги билан фаол мустаҳкам алоқага киришади ва уларни вируслар РНК ва ДНКсидаги занжирда блокировка қилади. Бундай инактивлаштирилган РНК ва ДНКга эга вируслар одам қонига тушганида ҳам ҳужайраларни шикастлашга ва ҳужайралар ичида кўпайишга қодир эмас. Стериллаш эса барча патоген агентлар – микроорганизмлар, вируслар, замбуруғларни йўқ қилишни билдиради.

  1. СаволҚурилмада инактивлаштириш стериллашнинг ўрнини босадими?

Жавоб: Ҳа, босиши мумкин. Вирусларни “Тиббий асбоблардиг вирусларни инактивлаштириш учун қурилма”да инактивлаштириш қатор афзалликларга эга: таркибида ДНК ва РНК бўлган барча турдаги вирусларнинг ишончли зарарсизлантирилиши; инактивлаштиришнинг паст ҳароратли режими; ҳар қандай материалдан тайёрланган тиббий асбоблардаги вирусларни инактивлаштириш имконияти; хоимлар ва атроф-муҳит учун мутлақо хавфсизлик; токсик ва аллерген эмас; тиббий асбоблар ўз хусусияларини (қаттиқлик, таранглик, тиниқлик ва ҳ.к.) йўқотмайди. Ўтказилган тадқиқотлар қурилманинг самарали таъсирини, яъни яшаш қобилиятини йўқотадиган замбуруғлар, споралар, бактериялар каби зарари микроорганизмларни инактивлаштирилишини исботлади.