Усулнинг ўзига хос хусусиятлари

HBV,  HCV  ВА  HIV ЛИМФОТРОП ВИРУСЛАРИНИ АНИҚЛАШ ВА УЛАРНИНГ ЯШАШ ҚОБИЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ УСУЛИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ.

Вирусларни аниқлаш ва уларнинг яшаш қобилиятини баҳолаш усули HBV, HCV ёки HIV вирусларининг лифотроп хусусиятларидан, яъни уларнинг соғлом одам лимфоцитларига кириш ва персистенциялаш қобилиятига асосланган.

Биологик материалда HBV, HCV ёки HIV вируслари мавжуд бўлганида, биологик материал соғлом одам лимфоцитлари суспензияси билан инкубациясида вируслар лимфоцитлар цитоплазмасига киради. Кейин лимфоцитлар центрифуглаш йўли билан кичик ҳажмда тўпланади ва музлатиш йўли билан емирилади.

Тақдим этилган метод қуйидаги босқичлардан иборат: соғлом одам қонидан лимфоцитлар суспензиясини олиш, лимфоцитларнинг тадқиқ қилинаётган биологик материал (плазма, қон зардоби ва бошқ.) билан инкубацияси, центрифуглаш йўли билан лимфоцитларни чўктириш, лимфоцитларни физиологик эритмада ювиш, лимфоцитларни чўктириш ва кичик ҳажмда эритиш (500,0 мкл физиологик эритмада), лимфоцитларни музлатиш йўли билан емириш, эритиш. Емирилган лимфоцитлар таркиби ИФТ ёки ПЗР тадқиқотидан ўтказилади. Лимфоцитлар таркибида ИФТ ёки ПЗР методи билан вируслар мавжудлигини аниқлаш тадқиқ қилинаётган биологик материалда вируслар мавжудлиги ва уларда яшаш қобилияти борлигидан далолат беради.