Қўлланиш доираси

Лимфотроп вирусларни аниқлаш ва уларнинг яшаш қобилиятини баҳолаш усули турли даражадаги дигностика лабораторияларида, донорлик қони ва унинг компонентларини тайёрлаш станцияларида, кимёвий ва физикавий омилларнинг вирусларга қарши самарасини назорат қилганда қўллаш учун тавсия этилади. Ушбу усул донорлик қони ва унинг компонентлари HBV, HCV ёки HIV вируслари билан зарарланганини аниқлашда  пациентларга диагноз қўйишда хатоликларни истисно қилади, бу реципиентларнинг зарарланиш ҳолатларини сезиларли даражада камайтиради. Ушбу усул кимёвий ёки физикавий омилларнинг лимфотроп вирусларнинг яшаш қобилиятига кўрсатадиган самарасини объектив баҳолаш имконини беради.