Усул

HBV, HCV  ва  HIV ЛИМФОТРОП ВИРУСЛАРИНИ АНИҚЛАШ ВА УЛАРНИНГ ЯШАШ ҚОБИЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ УСУЛИНИ ҚЎЛЛАШ ДОИРАСИ.

  1. Қон қуйиш станцияси: таркибида вируслар миқдори ИФТ ёки ПЗР усулларининг сезгирлик чегарасидан паст бўлган биологик муҳитларда (донорлик қони, плазма ва бошқа компонентлар) В гепатити (HBV) , С гепатити (HCV) вируслари ва одам иммун танқислиги вируси (HIV)ни аниқлаш аниқлигини ошириш учун.
  2. Диагностика лабораториялари: донорлар ёки пациентларнинг қонида вируслар миқдори ИФТ ёки ПЗР усулларининг сезгирлик чегарасидан паст бўлганида уларни аниқлаш аниқлигини ошириш ва улар HBV, HCV ёки HIV билан зарарланганлигини тестдан ўтказганда ёлғон салбий натижаларнинг олдини олиш учун.
  3. Фармацевтика компаниялари: турли объектларда вирусларни инактивлаштириш мақсадида ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқиладиган ва таклиф қилинадиган вирусга қарши кимёвий ва физикавий омиллар таъсиридан кейин HBV, HCV ёки HIV вирусларининг яшаш қобилиятини баҳолаш учун.
  4. Ушбу усул донорлик қони ва унинг компонентлари HBV, HCV ёки HIV лимфотроп вируслари билан зарарланганлигини текширганда пациентларга диагноз қўйишда хатоликларни истисно қилиш имконини беради. Бу усул кимёвий ёки физикавий омилларнинг лимфотроп вирусларнинг яшаш қобилиятига (патогенлик) самарасини объектив баҳолаш имконини яратади.

Лимфотроп вирусларни аниқлаш ва уларнинг яшаш қобилиятини баҳолаш усули аналогларга эга эмас.