Биз хакимизда

New Medical Technologies маркази базасида жиддий илмий ишланмалар олиб борилмоқда, уларнинг мақсади турли профилдаги тиббий муассасаларнинг пациентлари томонидан вирусларни юқтириш ҳолатларининг олдини олишдан иборат. Ҳозирга қадар вируслардан тўлиқ даволаниш учун мўлжалланган самарали дорилар яратилмаган.B ва C гепатитлари ҳамда ОИВ вирусларининг тиббий асбоблар орқали юқишининг олдини олишга ёрдам берадиган энг янги тиббий асбоблар ва усуллар, агар улардан тиббий асбоблар ёрдамида манипуляциялар амалга ошириладиган тиббий муассасалар томонидан кенг кўламда қўлланса, Ўзбекистон аҳолиси орасида вируслар юқиши фоизини сезиларли даражада камайтириш имконини беради.

 

Биз сизга республика илм-фанининг ютуғи ҳисобланган ноу-хауни тақдим этамиз. Уни тиббиёт соҳасидаги, одамларни айни пайтда даволаб бўлмайдиган вирусларни “тасодифан” юқтиришдан ҳимоя қилиш борасидаги ютуқ дейиш мумкин.

Тиббий асбоблардаги вирусларни инактивлаштириш учун қурилма

В,С гепатити вируслари ҳамда ОИВ кўп марта қўлланадиган тиббий асбоблар орқали ҳам юқади. Юқори ҳароратда ва кучли таъсир қилувчи кимёвий моддалар таъсири остида ишлов берилмайдиган қатор асбоблар мавжуд. Мазкур қурилма кучли таъсир кўрсатувчи кислоталар ва юқори ҳарорат таъсирисиз хона ҳароратида тиббий асбоблардаги вирусларни инактивлаштириш учун мўлжалланган. Унинг ишлаш принципи асбобларни 590 нанометр ва 660 нанометр тўлқин узунлиги ёрдамида монохроматик нурлантириш билан фотоактивацияга дучор қилинадиган метилен кўк эритмасига солишдан иборат. Фотоактивлаштирилган метилен кўк вирусларнинг РНК ва ДНК молекулаларида иккита нуклеин кислотасини блокировка қилади. Бунинг натижасида вируслар цитопатогенликни (ҳужайраларни зарарлаш қобилияти) ва репликатив  фаолликни (кўпайиш қобилияти) йўқотади.

Қўлланиш соҳаси: қурилма турли профилдаги тиббий муассасаларда ишлатиладиган тиббий асбоблардаги (жарроҳлик, стоматологик, гинекологик, отоларингологик, офтальмологик ва бошқа) вирусларни инактивлаштириш учун мўлжалланган.

Қурилманинг самарадорлиги полиомиелитнинг вакцина штамми вирусларида, қрим-конго геморрагик иситма вирусларида, грипп, В ва С гепатитлари вирусларида ҳамда ОИВ инфекцияси вирусларида тажриба ўтказиш йўли билан исботланган.

Асбоб Янги тиббий асбоблар ва дори воситалари қўмитасида (Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси) ва Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигида (“Ўзстандарт” агентлиги) рўйхатдан ўтган.

Лимфотроп вирусларни аниқлаш ва уларнинг яшаш қобилиятини баҳолаш усули.

Лимфотроп вирусларни аниқлашнинг ушбу усули қуйидагилар учун мўлжалланган:

  • биологик муҳитларнинг лимфотропизм хусусиятига эга бўлган В гепатити вируси (HBV), С гепатити вируси (HCV) ёки одам иммун танқислиги вируси (HIV) билан зарарланганлигини аниқлаш даражасини ошириш учун;
  • донорлик қони ва пациентларни HBV, HCV ёки HIV ни юқтирганликка текширганда ёлғон салбий реакцияларни истисно қилиш учун;
  • ИФА ва ПЦР методининг сезгирлик чегарасидан паст миқдордаги HBV, HCV ёки HIV вируслари зарраларини биологик материалда (донорлик қони, плазма ва қоннинг бошқа ҳосилалари) аниқлаш учун;
  • амалий тиббиётда вирусларни инактивлаштириш мақсадида ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқилаётган ва таклиф қилинаётган вирусга қарши кимёвий ва физикавий омиллар таъсиридан кейин вирусларнинг яшаш қобилиятини баҳолаш учун.

Ушбу усул аналогларга эга эмас.

Қўлланиш соҳаси: Лимфотроп вирусларни аниқлаш ва уларнинг яшаш қобилиятини баҳолаш усули турли даражадаги диагностика лабораторияларида, донорлик қони ва уларнинг компонентларини тайёрлаш станцияларида, кимёвий ва физикавий омилларнинг вирусларга қарши самарасини назорат қилишда қўллаш учун тавсия этилади. Ушбу усул пациентларга диагноз қўйишда, донорлик қони ва унинг компонентларининг HBV, HCV ёки HIV вируслари билан зарарлангани ёки йўқлигини тестдан ўтказишдаги хатоликларнинг олдини олиш имконини беради, бу эса реципиентларнинг зарарланиш ҳолатларини сезиларли даражада камайтиради. Бу усул кимёвий ёки физикавий омилларнинг лимфотроп вирусларнинг яшаш қобилиятига вирусга қарши самарасини объектив баҳолаш имконини яратади.

  • Арифбаев Равшан Салижанович – New Medical Technologies маркази МЧЖ бош директори

Нариман Гулямович Гулямов, тиббиёт фанлари доктори, профессор, тиббий асбоблардаги вирусларни инактивлаштириш учун қурилма яратувчиси ва лимфотроп вирусларни аниқлаш ва уларнинг яшаш қобилиятини баҳолаш усулининг муаллифи