Янгиликлар

Safo Nur — болалар стоматологиясига совға

New Medical Technologies компанияси Шайхонтоҳур туманидаги 6-сонли болалар стоматологияси поликлиникасига совға тариқасида тиббий асбобларни стериллаш учун иккита Safo Nur қурилмасини тақдим этди. Қурилмани поликлиниканинг бош шифокори Лола Тўхтамуродовна қабул қилди.

Safo Nur — тиббий асбоблардаги вируслар, бактериялар, эндоспораларни инактивлаштириш учун қурилма – дунёда унинг аналоглари йўқ. Қурилма юқоридаги микроорганизмларни цитопатогенликдан, яъни ҳужайраларни зарарлаш ва кўпайиш қобилиятидан маҳрум қилган ҳолда ҳаётга лаёқатсиз қилади.

Қурилмадан фойдаланиш осон ва самарали, у ходимлар учун хавфсиз, тиббий асбоблар тайёрланган материалга шикаст етказмайди.

Тафсилотлар қуйидаги рақамлар орқали: +998 90 3512090


Матбуот биз ҳақимизда 

New Medical Technologies компанияси вирусларни инактивлаштириш учун мўлжалланган Safo Nur қурилмасини тақдим этади — Gazeta.uz

New Medical Technologies компанияси тиббий асбоблардаги вируслар, бактериялар, замбуруғлар ва эндоспораларни стериллаш учун Safo Nur қурилмасини яратди.

 

SAFO NUR қурилмаси — шифокорлар ва беморлар хавфсизлиги учун вируслар инактивацияси — Kun.uz

Зарар етказмаслик – бу шифокорнинг асосий вазифаси. Буни у нафақат ҳозир ва шу ерда бажарадиган ҳаракатлари, балки кейинроқ юзага чиқадиган оқибатлари билан ҳам исботлаши керак.

Ўзбек олимлари вирусларни аниқлаш ва уларнинг яшаш қобилиятини баҳолаш усулини яратди — Gazeta.uz

Нариман Ғуломов қон қуйиш станциялари ва тиббий муассасалар амалиётига жорий этиладиган вирусларни аниқлашнинг янги усули ҳақида гапириб берди.

Миллатнинг соғлиғи ҳақида қайғуриш бутун бир тадбирлар мажмуини назарда тутади, улардан бири – турли тиббий ҳаракатлар пайтида вирусларни юқтирмаслик бўйича хавфсизликни оширишдир. Биз бу мавзуни ўзбекистонлик олимларнинг инновацион ишланмаси – Safo Nur қурилмаси ҳақидаги мақоламизда кўтариб чиққан эдик.