Қурилмани яратишдан мақсад — юқори ҳароратда ва кучли таъсир қилувчи кимёвий омиллар таъсирида зарарсизлантириш мумкин бўлмаган тиббий асбоблардаги вирусларни инактивлаштириш, пациентларга тиббий манипуляциялар пайтида асбоблар орқали вирусли инфекциялар, хусусан В гепатити вируси (HBV), С гепатити вируси (HCV) ва одам иммун танқислиги вируси (ОИВ) юқишининг олдини олиш. Тиббий асбоблардаги вирусларни инактивлаштириш учун қурилма тиббий муассасаларда – давлат ва хусусий стационарларда, поликлиникалар ҳамда турли профилдаги ва даражадаги кабинетларда фойдаланиш учун мўлжалланган. Тиббий асбоблардаги вирусларни инактивлаштириш учун қурилма Ўзбекистон Республикаси Давлат фойдали моделлар реестрида 23.05.2014 йилда № IAP 05259 рақами остида рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат Патент идораси томонидан берилган Патент билан ҳимояланган.

Вирусларни инактивлаштириш самарадорлиги қуйидагиларда синалган
  • Полиомиелит вакцина штаммларининг вирусларини инактивлаштиришда (цитопатоген хусусиятларини йўқ қилиш)
  • Қрим-Конго геморрагик иситмаси вирусларини инактивлаштиришда (цитопатогенликни йўқ қилиш)
  • S.typhi бактериофагларини инактивлаштиришда (S.typhi фагирлаш қобилиятини йўқ қилиш)
  • Одам иммун танқислиги вирусини (ОИВ) инактивлаштиришда (лимфотропликни йўқ қилиш)
  • грипп вирусларини инактивлаштиришда (цитопатоген хусусиятларни йўқ қилиш)
  • C ва B гепатити вирусларини инактивлаштиришда (лимфотропликни йўқ қилиш)
Қурилма бўйича рўйхатга олиш ва сертификатлаштириш ҳужжатлари

 

Ушбу лимфотропизмга эга вирусларни аниқлаш ва уларнинг яшаш қобилиятини баҳолаш усули бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат фойдали моделлар реестрида 18.06.2012 йилда № IAP 04903 рақами остида рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат Патент идораси томонидан Патент берилган.

Европа, Евроосиё патент идораларида ҳамда Хитой, Корея, Африка, АҚШ, Исроил, БАА, Ҳиндистон патент идораларида ихтирога (лимфотроп вирусларнинг яшаш қобилиятини баҳолаш усули бўйича) патент олинган.

 

Қайноқ линия телефони:  +998 98 300 73 92